Category: Янгиликлар
Ўзбекистонда 9 ойда киберфирибгарлар фуқароларга 278,3 млрд сўм зарар етказди
Марказий банк 2026 йилнинг 9 ойида Cardblock тизимида қайд этилган фирибгарлик ҳолатларини таҳлил қилди. Унга кўра, республика бўйлаб фуқароларга жами 278,3 миллиард сўм зарар етказилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида эса 113,1 миллиард сўм маблағ блоклаб қолинган. Таҳлил натижаларига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг энг кўп қисми зарарли дастурларни фуқароларнинг қурилмаларига ўрнатилиши билан боғлиқ ҳолда содир этилган. Мутахассислар
Ўзбекистонда 17 ноябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, 17 ноябрь куни Ўзбекистонда ноябрь ойи ўрталари учун илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Мамлакат жанубида ҳарорат плюс 20 даражагача кўтарилади. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда ёмғир ва туман кузатилиши мумкин. Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ҳарорат плюс 4-6 даража бўлиб, кундузи ҳаво плюс 15-17 даражагача исийди. Шарқий шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
Ўзбекистон технопарклари хизматлар экспорт ва импортида етакчилик қилмоқда
Миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, 2026 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистон технопарклари томонидан 624 миллион доллардан ортиқ қийматдаги хизматлар экспорти таъминланди. Шу давр ичида уларнинг импорти 294 миллион долларни ташкил этди. Шу тариқа, мамлакатимиздаги махсус иқтисодий ва саноат ҳудудлари орасида хизматларнинг ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми ушбу технопарклар ҳиссасига тўғри келди. Статистика идорасининг таърифлашича, технопарк
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги янги рақамларда: рўйхатга олиш қандай тафовутларни аниқлади?
Илк бор ўтказилган қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ер, боғлар ҳажми, чорва сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда суғориш усулларига аниқлик киритиш имконини берди. Бу жараён қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд ҳолатни тўлиқроқ кўришга шароит яратди. Ўтказилган тадбир натижасида кўплаб кўрсаткичлар аввалги ҳисоб-китоблардан сезиларли даражада фарқ қилгани аниқланди. Бу эса соҳадаги маълумотларни янгилаш ва
Ўзбекистон 720 млн долларли халқаро иқлим инвестициялари дастурига қўшилди
Ўзбекистон умумий қиймати 720 миллион доллар бўлган Transformation Pathways Initiative халқаро иқлим инвестициялари дастури иштирокчисига айланди. Ушбу дастур саноатни модернизациялаш, яшил технологияларни жорий этиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади. Мазкур халқаро дастур доирасида мамлакатимизда қатор муҳим йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, унинг маблағлари саноат соҳасини ривожлантириш ҳамда экологик
Двигатель поршени ичига яширилган наркотиклар
Гиёҳвандлик инсон саломатлиги, оилалар осойишталиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид ҳисобланади. Унинг ноқонуний савдосидан манфаат кўзлаётган шахслар эса тақиқланган моддаларни яшириш ва мамлакат ҳудудига олиб кириш учун турли усулларни қўлламоқда. Жумладан, шундай усуллардан бири сифатида тақиқланган моддаларни двигатель поршени ичига яшириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу каби ҳолатлар гиёҳвандликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида янги
Форишдаги Атомград: халқаро тажриба Ўзбекистон иқлимига мослаштирилмоқда
Форишда АЭС яқинида янги шаҳар қурилишида турар жой ва иjtimoiy объектларни жойлаштиришдан ташқари кўплаб омилларни ҳисобга олишга тўғри келмоқда. Кварталлар режаси кўчаларни ёзги иссиқдан ҳимоя қилиши, аҳолининг иш, мактаб ёки поликлиникага бориши учун қулай бўлиши ҳамда чекланган сув ресурслари шароитида яшил майдонларнинг сақланиб қолиши муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараёнда халқаро тажрибани Ўзбекистон иқлимига мослаштириш
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +15 даражагача исийди
Дам олиш кунлари, яъни 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Узгидромет берган маълумотга кўра, кундузи ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача кўтарилади. Синоптикларнинг прогнозига кўра, тунда ҳарорат 0-5 даражани ташкил этади. Айрим туманларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Тошкент шаҳрида ҳам 14-15 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб
Қирғизистондан келтириладиган картошка қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши мумкин
Қирғизистон Ўзбекистонга ушбу мамлакатдан келтириладиган картошкани импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини бекор қилишни таклиф қилди. Бу ҳақдаги ташаббус икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирларининг Ўзбекистондаги учрашуви чоғида муҳокама қилинди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур таклифни Қирғизистон сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноati вазири Эрлист Акунбеков ўзбекистонлик ҳамкасби Иброҳим Абдураҳмонов билан музокаралар
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, LAWFULL Адвокатлик фирмаси адвокати А.Раҳимов ва фуқаро А.Калжановларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 324-39-моддаси олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги










