
November 13, 2026
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди
10 кўришлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, LAWFULL Адвокатлик фирмаси адвокати А.Раҳимов ва фуқаро А.Калжановларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 324-39-моддаси олтинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28, 54 ва 55-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Манба: uza.uz

Leave a Reply