Day: November 4, 2026

Татаристонда қолган ўзбекистонлик йўловчиларга қўшимча транспорт жўнатилди
Москвадан Тошкентга қараб ҳаракатланаётган ва Татаристонда тўхтатиб қолинган автобус йўловчиларини Ўзбекистонга қайтариш учун қўшимча автобус юборилди. Бу ёрдам Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳамда Россиядаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Жорий йилнинг 31 октябрь куни автобус Татаристонда тўхтатилиб, жарима майдончасига қўйилган эди. Натижада Ўзбекистон фуқаролари ўз саёҳатини давом эттира олмади ва ижтимоий тармоқларда видеомурожаат тарқалди.

Самарқандда ШҲТ+ хавфсизлик бўйича биринчи эксперт диалоги бўлиб ўтади
2026 йил 5-6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ+ биринчи эксперт диалоги бўлиб ўтади. Учрашувнинг асосий мавзуси рақамли трансформация ва янги технологиялар тараққиёти шароитида терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашишдан иборат бўлади. Тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида ўтказилади. Бундай форматни яратиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, у

Бухоро вилоятида нефть-кимё кластери кенгайтирилади ва 292 миллион долларлик инвестиция киритилади
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида Техночем корхонаси базасида нефть-кимё кластерини кенгайтириш режалаштирилган. 2028 йилнинг охирига қадар бу ерда қиймати 292 миллион доллар бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни корхона фаолияти ва уни ривожлантириш режалари билан танишди. Мазкур мажмуа нефть ва газ конденсати, нафта, метанол ҳамда пиролиз дистиллиатини чуқур
