
November 4, 2026
Самарқандда ШҲТ+ хавфсизлик бўйича биринчи эксперт диалоги бўлиб ўтади
10 кўришлар
2026 йил 5-6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ+ биринчи эксперт диалоги бўлиб ўтади. Учрашувнинг асосий мавзуси рақамли трансформация ва янги технологиялар тараққиёти шароитида терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашишдан иборат бўлади.
Тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида ўтказилади. Бундай форматни яратиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, у биринчи марта илгари сурилган эди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply