Day: November 2, 2026

Наманган вилоятида газ ускуналарини рухсатномасиз ишлатган корхона жаримага тортилди
Наманган вилоятида техник қайта жиҳозланган газ ускуналарини рухсатномасиз эксплуатация қилган корхона жаримага тортилди. Ўзэнергоинспекция хабарига кўра, Наманган туманидаги N.T.T. корхонаси тегишли хулосаларсиз газ ускунасидан фойдалангани аниқланган. Текширув давомида ушбу корхона йилига 100 мингдан ортиқ куб метр газ истеъмол қилиши маълум бўлди. Аниқланган қоидабузарлик сабабли корхонага нисбатан 200 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима қўлланилди. Манба: nuz.uz

Gulf Oil икки йилда Ўзбекистонда 100 та заправка очишни режа қилганди. Лойиҳа қайси босқичда?
Gulf Oil компанияси Ўзбекнефтгаз билан меморандум имзоланганидан бир йил ўтса ҳам автозаправкалар қуриш учун ерларни баҳолашда давом этмоқда. Инвестор камида 100 та заправка очиш ва 250 миллион доллар сармоя киритишни режа қилганди. Шу пайтгача 6 та станция хусусийлаштирилган, бироқ лойиҳани кейинги кенгайтириш ишлари ноаниқлигича қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳозирча ерларни

Тошкентда Imarat Development қурувчисига қарши жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида фуқароларнинг мурожаатларидан кейин Imarat Development масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Одамлар компания фаолиятидан норози бўлиб, квартиралар учун тўланган пулларни қайтаришни ва раҳбариятни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Бош прокуратураси матбуот хизматларининг маълум қилишича, бир нечта фуқаролар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Сергели тумани Буюк Авлод кўчасида
