
November 22, 2026
Қорақалпоғистонда фақат йўл эмас, қиймат занжири қурилади: ОТБ лойиҳалари
3 кўришлар
Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая банк нима учун Қорақалпоғистон билан ҳамкорликни янгилагани, Орол муаммоси, A380 йўли ва яшил энергетика лойиҳалары ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, ташкилотнинг мамлакатдаги лойиҳалар портфелида Қорақалпоғистоннинг улуши қарийб 20 фоизни ташкил этади.
Суҳбат давомида минтақада инфратузилма ва иқтисодий ривожланишга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, қиймат занжирини қуриш, йўл қурилиши ҳамда яшил энергетика соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига эътибор қаратилмоқда.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply