
November 4, 2026
Бухоро вилоятида нефть-кимё кластери кенгайтирилади ва 292 миллион долларлик инвестиция киритилади
8 кўришлар
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида Техночем корхонаси базасида нефть-кимё кластерини кенгайтириш режалаштирилган. 2028 йилнинг охирига қадар бу ерда қиймати 292 миллион доллар бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни корхона фаолияти ва уни ривожлантириш режалари билан танишди.
Мазкур мажмуа нефть ва газ конденсати, нафта, метанол ҳамда пиролиз дистиллиатини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган. Бухоро туманида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соҳадаги имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply