
November 14, 2026
Форишдаги Атомград: халқаро тажриба Ўзбекистон иқлимига мослаштирилмоқда
8 кўришлар
Форишда АЭС яқинида янги шаҳар қурилишида турар жой ва иjtimoiy объектларни жойлаштиришдан ташқари кўплаб омилларни ҳисобга олишга тўғри келмоқда. Кварталлар режаси кўчаларни ёзги иссиқдан ҳимоя қилиши, аҳолининг иш, мактаб ёки поликлиникага бориши учун қулай бўлиши ҳамда чекланган сув ресурслари шароитида яшил майдонларнинг сақланиб қолиши муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур жараёнда халқаро тажрибани Ўзбекистон иқлимига мослаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳарни барпо этишда устувор йўналишлар сифатида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўзда тутилган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply