
November 16, 2026
Ўзбекистон технопарклари хизматлар экспорт ва импортида етакчилик қилмоқда
8 кўришлар
Миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, 2026 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистон технопарклари томонидан 624 миллион доллардан ортиқ қийматдаги хизматлар экспорти таъминланди. Шу давр ичида уларнинг импорти 294 миллион долларни ташкил этди. Шу тариқа, мамлакатимиздаги махсус иқтисодий ва саноат ҳудудлари орасида хизматларнинг ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми ушбу технопарклар ҳиссасига тўғри келди. Статистика идорасининг таърифлашича, технопарк илмий ҳамда таълим ташкилотлари, шунингдек молия институтлари интеграциялашувининг бир шакли ҳисобланади.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply