
November 14, 2026
Қирғизистондан келтириладиган картошка қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши мумкин
8 кўришлар
Қирғизистон Ўзбекистонга ушбу мамлакатдан келтириладиган картошкани импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини бекор қилишни таклиф қилди. Бу ҳақдаги ташаббус икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирларининг Ўзбекистондаги учрашуви чоғида муҳокама қилинди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур таклифни Қирғизистон сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноati вазири Эрлист Акунбеков ўзбекистонлик ҳамкасби Иброҳим Абдураҳмонов билан музокаралар чоғида билдирган. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply