
November 15, 2026
Ўзбекистон 720 млн долларли халқаро иқлим инвестициялари дастурига қўшилди
8 кўришлар
Ўзбекистон умумий қиймати 720 миллион доллар бўлган Transformation Pathways Initiative халқаро иқлим инвестициялари дастури иштирокчисига айланди. Ушбу дастур саноатни модернизациялаш, яшил технологияларни жорий этиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади.
Мазкур халқаро дастур доирасида мамлакатимизда қатор муҳим йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, унинг маблағлари саноат соҳасини ривожлантириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply