
November 21, 2026
Жиззах вилоятида АЭС учун махсус саноат зонаси ташкил этилади
12 кўришлар
Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш учун зарур бўлган қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида икки юз гектар майдонда махсус саноат зонаси барпо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Паркент туманида инвесторлар ва тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилди. Янги саноат зонаси Эгизбулоқ маҳалласи ҳудудида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Мазкур ҳудудда етмиш янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу чора-тадбирлар АЭСни қуриш жараёнларини зарур маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply