
October 23, 2026
Ўзбекистонда кредит олиш учун ҳужжатлар сони қисқартирилади
10 кўришлар
Ўзбекистон банк тизими бизнесни янги кредит маҳсулотлари сонига қараб эмас, балки молиялаштириш олган корхоналар ўсишига қараб баҳолаши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари чоғида маълум қилди.
Ҳозирда кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат сўралмоқда. Бироқ бу ҳужжатларнинг 53 таси ахборот тизимларида аллақачон мавжуд, яна 22 таси эса бевосита кредитлаш билан боғлиқ эмас. Шу боис мамлакатда кредит олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилиши белгиланди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply