
October 19, 2026
Тошкент вилоятида илгари судланган эркакдан 7 килограмм марихуана топилди
11 кўришлар
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда маҳаллий фуқародан 7 килограмм марихуана, пневматик милтиқ ва учта ўқ топилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.
Аниқланишича, 1986 йилда туғилган гумондор ижарага олинган ер майдонида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб келган. Тақиқланган моддалар ва бошқа буюмлар дала четидаги иккита контейнердан топилган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply