
November 19, 2026
Қаршида келиб чиқиши номаълум бўлган катта миқдордаги гўшт топилди
7 кўришлар
Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида 425 килограмм келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулоти аниқланди. Дастлабки текширувлар маҳсулот истеъмолга яроқсиз эканлигини кўрсатди ва намуналар қўшимча лаборатория экспертизасига юборилди.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг Бустон маҳалласидаги хусусий хонадонларнинг бирида топилган маҳсулот унинг сифати ҳамда хавфсизлигини текшириш учун вилоят Озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси лабораториясига топширилди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply