
November 5, 2026
Бухорода янги халқаро аэропорт қурилмоқда
9 кўришлар
Бухоро шаҳрида халқаро стандартларга жавоб берадиган янги аэропорт қурилиши олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион долларни ташкил этади. Янги аэропорт бир вақтнинг ўзида 20 та ҳаво кемаси ва 1200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш мақсадида узунлиги 24 километр бўлган автомобиль йўли қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, автобусларнинг тезкор ҳаракатланиши учун узунлиги 5,5 километр бўлган махсус BRT йўлагини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply