Day: October 23, 2026

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин?
Тошкент шаҳрида 24 ва 25 октябрь кунлари турли маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Дам олиш кунларида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари бешта кинопремьера, ХI Европа фильмлари фестивали ҳамда Дўстлик боғида ташкил этиладиган боғдорчилик ярмаркасида иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, дастурдан спектакллар, Мот ва Газапизм концерти, планетарийда астрономия кунлари, шунингдек, стендап шоулар ва бошқа қатор қизиқарли тадбирлар

Россияда вояга етмаган қиз билан жиноий алоқада гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россиянинг Астрахан вилоятида вояга етмаган қиз билан жиноий алоқага киришганлик иши бўйича қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли эркак Қораўзак автомобиль ўтказиш пункти орқали Россиядан чиқиб кетишга уринган вақтида тўхтатилган. Маълум қилинишича, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон тергов органлари томонидан эркакка нисбатан жиноят

Ўзбекистонда кредит олиш учун ҳужжатлар сони қисқартирилади
Ўзбекистон банк тизими бизнесни янги кредит маҳсулотлари сонига қараб эмас, балки молиялаштириш олган корхоналар ўсишига қараб баҳолаши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари чоғида маълум қилди. Ҳозирда кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат сўралмоқда. Бироқ бу ҳужжатларнинг 53 таси ахборот тизимларида аллақачон мавжуд, яна 22 таси эса бевосита кредитлаш билан боғлиқ эмас.
