Day: October 20, 2026

Тошкентда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчаларда микроўрмонлар барпо этилади
Тошкент шаҳри маҳаллаларида ҳар бир квадрат километрга камида иккитадан дарахт ва бута зич экиладиган микроўрмонлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Мазкур яшил ҳудудларни ташкил этиш кўп қаватли турар жой уйлари оралиғида, шунингдек мактаблар ҳамда болалар боғчалари ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилган. Бундай микроўрмонларни яратиш мақсадида 200 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача майдонга эга бўлган ер участкалари ажратилади.

Ўзбекистонликлар туризм мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар номи маълум бўлди
Миллий қўмитанинг хабар беришича, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистоннинг 5,9 миллион нафар фуқароси туристик мақсадларда хорижий мамлакатларга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 132,7 минг кишига кўпни ташкил этди. Маълумотларга кўра, Қирғизистон ўзбекистонликлар энг кўп борган асосий йўналиш бўлди ва ушбу давлатга 2,7 миллиондан ортиқ киши сафар қилган. Шунингдек, етакчи

Хавфсиз миграция ва янги имкониятлар: Sputnik Узбекистон матбуот анжумани
Халқаро ахборот агентлигининг Sputnik Узбекистон мультимедиа матбуот марказида Россияга ишга жойлашиш учун фуқароларни уюшган ҳолда жалб қилиш механизмларини такомиллаштиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемиров журналистларнинг саволларига жавоб берди. Учрашувда таъкидланишича, Россия Федерацияси айни пайтда меҳнат миграциясининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда ва ҳозирда у ерда кўплаб
