Day: October 25, 2026

Ўзбекистонда жамоат овқатланиш тармоқлари бозори 27 фоизга ўсди
Жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистонда жамоат овқатланиш корхоналарининг обороти 208,7 триллион сўмни ташкил этди. Статистика миллий қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга кўпдир. Фуқароларнинг уйдан ташқарида овқатланиш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. 2026 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жамоат овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони 30 390 тага етди.

Марказий Осиё ва Россия Шарқий Узоқ Шерги янги боғлиқлик узелларига айланиши мумкин
Владивосток шаҳрида Давлат Шарқ институти томонидан биринчи Бутунроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Россия ва хорижий олимлар, Хитой, Япония ва Корея мутахассислари, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ҳамда бошқа мамлакатлардан тадқиқотчилар иштирок этди. Анжуман доирасида Марказий Осиё ва Тинч океани минтақасининг янги даражадаги боғлиқлигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Муҳокамаларда Шарқ федерал университети ва Санкт-Петербург вакиллари

Тиббиёт кластери: онкология марказини барпо этиш лойиҳасининг навбатдаги босқичлари муҳокама қилинди
Пойтахтимизда Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда барпо этилаётган кенг кўламли тиббиёт кластери яна бир муҳим йирик объект билан бойийдиган бўлди. Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адиловнинг Кореянинг AUM & LEE Architects & Associates компанияси вице-президенти Ли Вон Сеок билан учрашувида бу борада тегишли келишувга эришилди. Учрашув давомида янги онкология марказини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичлари
