
Халқаро турнирда дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Халқаро турнирда дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладиСпорт10:56 / 10.04.2026Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 24 та медални қўлга киритди.Дунёнинг 21 давлатидан 531 нафар маҳоратли дзюдочи иштирок этган шиддатли беллашувлар якунида истеъдодли дзюдочи ёшларимиз Саъдулла Равшанов (-81 кг), Диёрбек Файзуллаев (-90 кг), Фазлиддин Рафиқов (+100 кг), Зарина Жамалова (-48 кг), Нигина Умирзоқова (-52 кг), Моҳинур Аллаберганова (-57 кг), Гулбаҳор Имомназарова (-63 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+78 кг) олтин медалларга эга чиқиши ортидан Толдиқўрғон спорт мажмуасида уларнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.Халқаро турнир якунига кўра, 9 та олтин, 8 та кумуш, 7 та бронза, жами 24 та медалга эгалик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.Т.Рўзиев,ЎзАO’xshash yangiliklarСпортНомзодлар турнири: Жавоҳир Синдоровни олдинда яна 4 та муҳим баҳс кутиб турибди10:40 / 10.04.2026СпортТалабалар волейбол универсиадаси10:29 / 10.04.2026СпортWorld Taekwondo делегацияси Ислом цивилизацияси марказида10:25 / 10.04.2026СпортТаниқли боксчи Исроил Мадримов олимлик даражасига эришди10:20 / 10.04.2026
Манба: UzA.uz

Leave a Reply