
Жанубда ғалла ўрим-йиғимига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
1 кўришлар
Жанубда ғалла ўрим-йиғимига қизғин ҳозирлик кўрилмоқдаЖамият10:56 / 26.04.2026Сурхондарё вилоятида жорий йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ишлари бошланди.Бошоқли дон етиштиришда қулай иқлим ва бой тажрибага эга воҳа ғаллакорлари бу йил 90 минг гектардан ортиқ майдонда майса парваришлаб, мўл ҳосил тўпламоқда. Ғалла майдонларидаги майсалар баравж ривожланиб, бўлиқ бошоқлар ҳосил қилаётир. Баҳор об-ҳавосининг мўътадил келгани ғаллазорларда ҳосилнинг тез пишиб етилишига пухта замин яратмоқда. Шу боис ўрим-йиғимга ҳозирлик кўриш ишларига ҳам эртароқ киришилди.Бандихон туманида 169 та фермер хўжалиги ўтган йил куз фаслида тўрт минг гектардан зиёд майдонга маҳаллий иқлимга мос ва эртапишар ғалла уруғларини сепиб бир текис ундириб олган эди. Тажрибали деҳқонлар маслаҳати ва синалган агротехник усуллар ёрдамида парваришланган ғаллазорларда салмоқли ҳосил тўпланмоқда. Ризқ-рўзимиз, дастурхонларимиз файзи бўлган донни қисқа муддатларда йиғиштириб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.Туманда бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ана шу масалалар муҳокама этилди.Мавсумга масъул ўрим отрядлари мутасаддилари, соҳа мутахассислари, ғаллачилик кластери, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Абдумалик Алламуродов ғаллакорларнинг унумли меҳнати билан мўл ҳосил етиштирилаётганини таъкидлаб, уни исроф қилмай йиғиштириб олиш хусусида атрофлича сўз юритди. Ўрим комбайнлари шайлиги ва механизаторларга яратилган шароитлар билан танишди.Ғалла ўрим-йиғимини тез ва с
Манба: UzA.uz

Leave a Reply