
Вақт ўғриси қўл соатингизни ўғирламайди…
2 кўришлар
Вақт ўғриси қўл соатингизни ўғирламайди…Жамият10:54 / 28.04.2026МулоҳазаҲа, вақт ўғриси қўл соатингизни ўғирламайди — у вақтнинг ўзини ҳис қилиш қобилиятингизни ўғирлайди…Бу “вақт дилацияси” деб аталади. Инсон ўн дақиқа ўтди деб ўйлаган вақтда, аслида бир соат кетган бўлади. Оддий кўзбўямачилик. Фақат бу сафар жиноятчи – телефон экрани сизни ўз гирдобига тортаётган бўлади.Бугунги кунда тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон “атиги беш дақиқага кираман” деб, ўртача қирқ беш — олтмиш дақиқасини йўқотмоқда. Шу вақт ичида мия реал вақтни ҳисоблашни деярли тўхтатади.Биз аслида технологияни вақтни тежаш учун ихтиро қилдик. Лекин охир-оқибат тежалаётган вақтимизни технологиянинг ўзига “тўлов” сифатида қайтариб бераяпмиз.Рақамли исканжа — бу шунчаки кўзни қириб юборадиган экран ҳақидаги шикоят эмас. Бу бизнинг физиологиямиз, психикамиз ва ҳатто ижтимоий муносабатларимизни ичидан еб бораётган кўринмас жараён ва энг хавфлиси — у ўзини фойдали, ҳатто зарур кўринишда намоён этаётгани.Беш дақиқамизнинг бир соатга айланиши ижтимой тармоқлардаги reels, ТикТок, YouTube shorts сабабли. Бу учта сўз замонавий вақт ўғрисининг исмлари. Механизм оддий кўринади: қисқа, ёрқин, тугамайдиган оқим. Лекин миямиз учун бу ҳақиқий тузоқ.Мия ҳар бир янги видеони — янги маълумот, янги ҳис, янги завқ билан қабул қилади. Шунинг учун “яна бир видео” деган фикр олдида иродамиз ожиз қолмоқда.Кечқурун ўндаги вақт ҳаётингизнинг энг қимматли вақтларидан бири бўлиб ётоқда ётганда миянгиз дам олишга, эртанги кунга ҳо
Манба: UzA.uz

Leave a Reply