Skip to content

Menu

  • Туман ҳақида
    • Маълумот
    • Салоҳият
    • Масканлар
    • Кўсаткичлар
    • Очиқ маълумотлар
    • БЎш ишчи ўринлар
  • Янгиликлар
    • Косонсой
    • Ўзбекистон
    • Наманган
    • Жаҳон
  • Тарих
  • Ифтихор
    • Олим
    • Тадбиркор
    • Спортчи
    • Ижодкор
    • Санъаткор

Archives

  • June 2026
  • May 2026
  • April 2026
  • March 2026
  • February 2026
  • January 2026
  • December 2025
  • November 2025

Calendar

June 2026
M T W T F S S
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  
« May    

Categories

  • Society
  • Uncategorized
  • World
  • Жаҳон
  • Наманган
  • Спортчи
  • Тадбиркор
  • Тарих
  • Ўзбекистон
  • Янгиликлар

Copyright 2026 | Theme by ThemeinProgress | Proudly powered by WordPress

  • Туман ҳақида
    • Маълумот
    • Салоҳият
    • Масканлар
    • Кўсаткичлар
    • Очиқ маълумотлар
    • БЎш ишчи ўринлар
  • Янгиликлар
    • Косонсой
    • Ўзбекистон
    • Наманган
    • Жаҳон
  • Тарих
  • Ифтихор
    • Олим
    • Тадбиркор
    • Спортчи
    • Ижодкор
    • Санъаткор
You are here :
  • Home
  • Янгиликлар
  • Бу йил Фарғонадан 1800 нафар киши ҳажга боради (+видео)
May 6, 2026

Бу йил Фарғонадан 1800 нафар киши ҳажга боради (+видео)

Янгиликлар

3 кўришлар

Бу йил Фарғонадан 1800 нафар киши ҳажга боради (+видео)Жамият15:13 / 06.05.2026Саудия Подшоҳлиги ислом оламининг нигоҳида. Миллионлаб зиёратчилар Макка ва Мадина томон интилмоқда. Ҳаж мавсуми яқин қолди.Бу йил Муқаддас Ҳаж сафарига мамлакатимиздан 15 минг нафар зиёратчи борса, унинг 1800 нафари Фарғона вилоятидан. Улар ҳам кунма-кун Саудияга йўл олишмоқда. Уларнинг Ҳаж амалларини эркин, хавфсиз ва мукаммал адо этишлари учун барча шароитлар яратилди.Фарғона халқаро аэропортидан зиёратчиларнинг илк гуруҳи — 360 нафар фарғоналик муқаддас диний амалларни адо этиш учун Саудия подшоҳлиги томон йўлга чиқди.Уларни кузатиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, зиёратчиларни ушбу муқаддас сафар билан қутлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ҳажга борувчилар учун имкониятлар кенгайгани, зиёратчилар сони ортиб бораётгани таъкидланди.Самимий мулоқотда зиёратчилар яратилган имкониятлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун дуо қилдилар.– Бу кунларни жуда кўп орзу қилганмиз. Ҳажга боргач юртимиз, халқимиз учун, деҳқон ва фермерларимиз учун албатта дуода бўламиз, – дейди Бувайда туманидан меҳнат фахрийси Абдуҳофиз Аъзамов.Шундан сўнг зиёратчилар махсус авиарейслар орқали Мадина шаҳрига жўнаб кетишди.Расман маълум қилинишича, ҳаж сафарига жўнаб кетиш тадбирлари 18 майга қадар давом этади.