
Абдуқодир Ҳусанов жамоаси чемпионлик учун яна бир қадам ташлади
2 кўришлар
Абдуқодир Ҳусанов жамоаси чемпионлик учун яна бир қадам ташладиСпорт10:53 / 20.04.2026Англия Премьер-лигасининг 33-тури «Кристал Пэлас» — «Вест Хэм» клублари баҳсидан сўнг якунланади. Бироқ, бу учрашув натижаси лига жадвалининг кучли ўнталигига тасир қилмайди.Чемпионатнинг қолган учрашувлари ва жамоаларнинг айни дамдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Ушбу турнинг марказий ўйинида “Манчестер Сити” ўз майдонида лига пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.Мазкур тўқнашувда Райан Шерки 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Кай Ҳаверц мезбонлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳолатдан руҳланган Кай Хаверц бўлим сўнгида Доннарумма қаршисида яна ёлғиз қолиб зарбага шайланган бир вазиятда ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов етиб келди ва тўпни ҳужумчи оёғи устидан қайтариб юборди.Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Эрлинг Ҳоланд “МС” жамоасининг ғалаба тўпини киритди. Баҳс охиригача мезбонлар ҳимояланишда бехато ўйнаб, ғалабани ушлаб қолди.Шу тариқа, “шаҳарликлар” ғалабадан сўнг очколари сонини 67 тага етказиб олди ва “кононирлар” билан фарқни 3 очкога қисқартирди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “МС” ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.Дарвоқе, мазкур тўқнашувни ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказди. Унинг ўйиндаги ҳаракатларини “Fotmob” 7.7, “Sofascore” портали Ҳусанов 6.8 ва “Flashscore” эса 6.9 баллга лойиқ кўрди.Англия Премьер-лигасининг 33-турида «Брентфорд» — «Фулхэм» 0:0,
Манба: UzA.uz

Leave a Reply