
Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида 8 та медалга сазовор бўлди
3 кўришлар
Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида 8 та медалга сазовор бўлдиСпорт10:56 / 21.04.2026Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилган ФИДЕ жаҳон чемпионатининг рапид ва блиц йўналишидаги баҳслари поёнига етди.15-17 апрель кунлари ташкил этилган рапид йўналиши сарҳисобига кўра ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова 18 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида 11 имкониятдан 8,5 очко жамғариб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса,12 ёшгача ўғил болалар ўртасида Исломбек Ҳусанов бронза медалини, Ҳуснорахон Ҳусниддинова масалалар ечиш йўналишида кумуш медаль соҳиби бўлган эди.Кеча блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги мусобақалари бўлиб ўтди.Чемпионат якунларига кўра, блиц йўналишининг ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Муҳаммадюсуф Баҳромов 7,5 очко билан (8 ёшгача) 4-ўринни, Исломбек Ҳусанов 8,5 очко билан (10 ёшгача) 3-ўринни, Ҳумоюн Бекмуродов 8,5 очко билан (16 ёшгача) 2-ўринни, Муҳаммадзоҳид Суяров 7,5 очко билан (18 ёшгача) 4-ўринни эгаллади.Қизлар ўртасидаги блиц баҳсларида Афруза Ҳамдамова 9 очко билан кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Фарзонабону Бозорова 8,5 очко билан 10 ёшгача бўлган шахматчи қизлар мусобақасида кумуш, Ҳуснорахон Ҳусниддинова 7,5 очко билан 12 ёшгача бўлганлар орасида бронза медали соҳибига айланди.Мусобақалар доирасида ёш тоифалари бўйича ташкил этилган жамоавий мусобақаларда 14 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди.Жаҳон че
Манба: UzA.uz

Leave a Reply