
October 21, 2026
Ўзбекистонда қутқарувчиларнинг етиб бориш вақтини 5-7 дақиқагача қисқартириш режалаштирилмоқда
11 кўришлар
Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни фавқулодда вазиятларга муносабат билдириш тизимини модернизация қилиш ҳамда сув омборлари хавфсизлигини ошириш бўйича таклифлар билан танишди. Асосий вазифалар қаторида қутқарув хизматлари ишини тезлаштириш, профессионал бўлинмаларни ривожлантириш ва сув ҳавзалари яқинидаги туристик зоналарда назоратни кучайтириш белгиланди. Олти устувор йўналишдан бири олтин дақиқа тамойилини жорий этиш ҳисобланади.
Шунингдек, қутқарувчиларнинг етиб бориш вақтини 5-7 дақиқагача қисқартириш режалаштирилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш ва хизматларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply