
November 10, 2026
Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказиш бўйича янги қоидалар таклиф қилинмоқда
10 кўришлар
Ички ишлар вазирлиги оммавий тадбирлар учун янги қоидаларни таклиф қилди. Унга кўра, ташкилотчиларга ташриф буюрувчиларни жалб қилиш мақсадида товарларни бепул тарқатиш ёки паст нархларда сотиш тақиқланиши мумкин. Шунингдек, очиқ майдонлардаги ташриф буюрувчилар сонини чеклаш ҳамда тадбир ўтказиладиган жойдан 500 метр радиусда алкоголь маҳсулотлари савдосини чеклаш режалаштирилмоқда.
Ҳозирча бу лойиҳа бўлиб, уни муҳокама қилиш 20 ноябрга қадар давом этади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги реклама устидан назорат ҳам кучайтирилди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply