
October 22, 2026
Андижон вилояти мактабларида тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармонлар етишмаётгани аниқланди
11 кўришлар
Андижон вилоятининг айрим мактабларида тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар билан етарли даражада таъминланмаган. Шунингдек, ўқувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриклари ҳамда профилактика тадбирларини ташкил этишда камчиликлар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Сенатор Гулнора Маруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон шаҳри ҳамда вилоятнинг тўртта туманидаги мактабларда ўрганиш ишлар олиб борди. Ўрганиш жараёнида мутахассислар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шароитларни баҳоладилар.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply