
November 18, 2026
Тошкентда Иоганн Себастьян Бах ижодига бағишланган концерт бўлиб ўтди
9 кўришлар
2026 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта заlида жаҳон мусиқа маданияти даҳоларидан biri Иоганн Себастьян Бах ижодига бағишланган монографик концерт бўлиб ўтди. Кеча Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Талабалар камер оркестри томонидан тақдим этилди.
Коллективнинг бадиий раҳбари ва дирижёри Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Элдар Азимов ҳисобланади. Ушбу тадбир барокко мусиқасининг маҳоратли асарларини бирлаштирган мусиқа байрамига айланди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply