
November 17, 2026
Ўзбекистонда 9 ойда киберфирибгарлар фуқароларга 278,3 млрд сўм зарар етказди
9 кўришлар
Марказий банк 2026 йилнинг 9 ойида Cardblock тизимида қайд этилган фирибгарлик ҳолатларини таҳлил қилди. Унга кўра, республика бўйлаб фуқароларга жами 278,3 миллиард сўм зарар етказилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида эса 113,1 миллиард сўм маблағ блоклаб қолинган.
Таҳлил натижаларига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг энг кўп қисми зарарли дастурларни фуқароларнинг қурилмаларига ўрнатилиши билан боғлиқ ҳолда содир этилган. Мутахассислар бу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан огоҳлантиришлар бермоқда.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply