
November 11, 2026
Nvidia бош директори Хитой фойдасига жосусликда гумонланаётган аёл билан муносабатлари учун узр сўради
20 кўришлар
Nvidia бош директори Женсен Ҳуанг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан ишқий муносабатда бўлганини тан олди. Бу ҳолат кенг жамоатчилик ва ОАВ эътиборини тортди. Компания директорлар кенгаши юзага келган ҳолат бўйича махсус суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Мазкур вазият ортидан АҚШ сиёсий доираларида ҳам турли муносабатлар билдирилмоқда. Хусусан, Дональд Трамп Женсен Ҳуангнинг сўзларига тўлиқ ишонишини маълум қилиб, уни ҳимоя қилди. Ҳозирча суриштирув натижалари ва компаниянинг кейинги қадамлари қандай бўлиши ҳақида бошқа расмий маълумот берилгани йўқ.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply