
November 8, 2026
Тошкентда ҳаво сифати яна яшил даражага қайтди
18 кўришлар
Олтинчи ноябрь куни эрталаб Тошкентда ҳаво сифати миллий индекс бўйича яшил даражагача яхланди. Кеcha кечқурун халқаро AQI индекси носоғлом даражани кўрсатаётган эди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар қилди. Ведомство маълумотларига кўра, ҳавонинг ёмонлашуви бешинчи ноябрь куни соат 20:00 атрофида бошланган.
Кучсиз шамол шаҳар чиқиндилари ва РМ заррачаларининг тарқалишига халақит берган. Натижада ифлослантирувчи моддалар ер юзасида тўпланиб қолган эди. Ушбу ҳолатдан кейин эрталабки вақтга келиб ҳаво сифати яна хавфсиз кўрсаткичга қайтди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply