
October 30, 2026
Ўзбекистонга ўрмонлар ва яйловларни тиклаш учун 103,7 миллион евро йўналтирилади
11 кўришлар
Ўзбекистон ўрмонлар ва яйловларни тиклаш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун 103,7 миллион евро олади. Яшил иқлим фонди кенгаши умумий қиймати 264,4 миллион евро бўлган CLiCA минтақавий дастурини маъқуллади.
Марказий Осиёда иқлимга чидамли ландшафтлар дастури Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни қамраб олади. Уни Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply