
October 25, 2026
Ўзбекистонда жамоат овқатланиш тармоқлари бозори 27 фоизга ўсди
8 кўришлар
Жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистонда жамоат овқатланиш корхоналарининг обороти 208,7 триллион сўмни ташкил этди. Статистика миллий қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга кўпдир. Фуқароларнинг уйдан ташқарида овқатланиш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.
2026 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жамоат овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони 30 390 тага етди. Шундан 30 242 таси кичик корхоналар ва микрофирмалар тоиumasiga киради. Ушбу рақамлар соҳанинг кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply