
October 20, 2026
Тошкентда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчаларда микроўрмонлар барпо этилади
12 кўришлар
Тошкент шаҳри маҳаллаларида ҳар бир квадрат километрга камида иккитадан дарахт ва бута зич экиладиган микроўрмонлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Мазкур яшил ҳудудларни ташкил этиш кўп қаватли турар жой уйлари оралиғида, шунингдек мактаблар ҳамда болалар боғчалари ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Бундай микроўрмонларни яратиш мақсадида 200 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача майдонга эга бўлган ер участкалари ажратилади. Ушбу майдонларда дарахт ва бута кўчатлари зич ҳолатда ўтқазилади.
Бундан ташқари, тўлиқ асфальт ва бетон билан қопланган ҳудудларда ҳам кўкаламзорлаштириш чоралари кўрилади. Бу каби жойларда дарахт ва ўсимликлар парвариши учун катта ҳажмли махсус кўчат туваклари ўрнатилади.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply