
October 19, 2026
Тошкентда қўғирчоқ ичида гашиш олиб кетаётган аёл ушланди
13 кўришлар
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Nexia 3 русумли автомашина йўловчиси бўлган аёл қўғирчоқ ичига қарийб 1 килограмм гиёҳвандлик моддасини яшириб олиб кетаётган вақтида аниқланди. Терговга кўра, гумонланувчи ушбу тақиқланган моддани Фарғона вилоятидан сотиш мақсадида олиб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: gazeta.uz

Leave a Reply