
October 19, 2026
Узатом ҳузуридаги Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекциясига янги директор тайинланди
14 кўришлар
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзатом агентлигининг Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси давлат муассасасига янги директор тайинланди. Бу лавозимга Бекчанов Сирож Бозор ўғли тайинланди. Бекчанов Сирож Урганч давлат университетини тамомлаган.
У турли йилларда Хоразм вилоятида электр энергетикаси, иқтисодиёт, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, у мазкур соҳалардаги раҳбар ва етакчи лавозимларда фаолият юритган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply