
October 17, 2026
Давлатимиз раҳбари Voltamp Energy компанияси раҳбарини қабул қилди
16 кўришлар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрган Ўмоннинг Voltamp Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Саййид Айман ал-Бусайдийни қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу каби мулоқотлар тармоқдаги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Манба: uza.uz

Leave a Reply