
Юнон-рум курашчилари Термизда жам бўлди
3 кўришлар
Юнон-рум курашчилари Термизда жам бўлдиСпорт10:44 / 30.04.2026Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида юнон-рум кураши бўйича U15 ёш тоифасида Ўзбекистон кубоги ташкил этилмоқда. Мусобақанинг илк кунида 5 та вазнда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.Мусобақанинг 38 килограммгача вазн тоифасида Абубакр Қурбонов (Бухоро) сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Муҳаммадлазиз Каримов (Тошкент вилояти) устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Бобуржон Йўлдошев (ТОПСТТМ) ва Афзал Турдалиев (ТОПСТТМ) бронза медалга сазовор бўлди.Вазни -44 кг. бўлган Бобур Сайфуллаев (Бухоро), Шерзод Шерназаров (Бухоро), Азизбек Абдулҳамидов (ТОПСТТМ) ва Валижон Суюнов (Навоий) каби полвонлар шоҳсупага кўтарилагн бўлса, -52 кг.да Абдулазиз Хатамов (Тошкент вилояти), Абдурауф Абдумажидов (Фарғона), Мирон Бахшиллоев (Навоий) ва Амир Ўктамов (Навоий) совринли ўринларни банд этди.Шунингдек, ўз вазнида Беҳруз Абдупаттаев (Наманган) ва Амир Азаматов (СОПСТТМ) шоҳсупанинг энг юқори ўрнидан жой олди.Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзАO’xshash yangiliklarСпорт“Нефтчи” яна карвонбошига айланди10:43 / 30.04.2026СпортЕЧЛ: “Атлетико Мадрид” ўз майдонида дуранг ўйнади09:53 / 30.04.2026СпортСевил Йўлдошева Испанияда барчани лол қолдирмоқда09:50 / 30.04.2026Спорт“Тўмарис издошлари” спорт майдонида беллашди17:11 / 29.04.2026
Манба: UzA.uz

Leave a Reply