
Барногул Санакулова: “Адолат”сиз — солиқ тизими ишламайди! (+видео)
3 кўришлар
Барногул Санакулова: “Адолат”сиз — солиқ тизими ишламайди! (+видео)Жамият14:58 / 26.04.2026″Шахсий мулоҳаза” лойиҳасининг бу галги сонида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Барногул Санакулова “солиқ тўлашдан қочган санъаткорлар” мавзуси бугун жамиятга қанчалик таъсир қилиши, солиқ тизимидаги камчиликлар ва адолат мезонлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.Сўнгги ойларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган асосий мавзулардан бири бу — 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб санъаткорлардан ҳар бир тўй ёки концерт учун алоҳида солиқ ундириш тизими жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар бўлди, десак муболаға бўлмайди.Мазкур янгилик эълон қилинганидан сўнг, тўйлардан минглаб доллар топадиган хонандалар солиқ тўлашга келганда бирдан “камбағал”, “жабрланган” бўлиб қолишди. Баъзилар мазкур тартибга мутлақ қарши бўлса, айримлари “санъаткорларга енгиллик беринглар, бизнинг аҳволимиз оғир” деган важлар билан чиқишмоқда.Хўш, бу масала нега бунчалик шов-шувга сабаб бўлмоқда?Битта тўйда “ўқитувчининг йиллик даромади”ни топадиган санъаткорларнинг солиқдан қочиши адолатданми?БатафсилМуҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзАO’xshash yangiliklarЖ
Манба: UzA.uz

Leave a Reply