
Жанубда 700 минг тоннадан ортиқ сервитамин маҳсулот етиштирилмоқда
Жанубда 700 минг тоннадан ортиқ сервитамин маҳсулот етиштирилмоқдаЖамият10:53 / 07.04.2026“Бир маҳалла – бир маҳсулот”Сурхондарё вилоятида баҳорги озиқ-овқат экинлари ҳосили йиғиштириб олинмоқда.Эртаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда қулай иқлимга эга воҳада жорий йил ҳосили учун тўқсонбости усулида 33,5 минг гектар майдонда пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, ош лавлаги, турли кўкат, карам ва бошқа озиқ-овқат экинлари уруғи экилиб, парвариш қилинди. Ана шу майдонларнинг 6,5 минг гектарида пиёз етиштирилди. Айни кунларда фермер хўжаликлари ва томорқаларда пишиб, етилган пиёз пешма-пеш йиғиб олиниб, маҳаллий бозорлар ҳамда хориждаги буюртмачиларига етказиб берилмоқда.Қумқўрғон туманидаги Янги қишлоқ маҳалласи томорқачилари “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида пиёз ва карам етиштирмоқда. Бу йил баҳорги ҳосил учун маҳалладаги 785 хонадоннинг 505 дан ортиғи пиёз парваришлади.– Ўтган йил кузда томорқамизнинг 12 сотихига серҳосил ва эртапишар пиёз уруғини сепган эдик, – дейди маҳаллада яшайдиган Омонбобо Абдураҳманов. – Ҳосил биз кутгандан мўл бўлиб, эрта пишиб етилди. Яхши даромад келтирди. Бундан ташқари, тўрт сотих ерда барпо этган иссиқхонамизда булғор қалампири ҳам парваришлаяпмиз. Томорқадан унумли фойдаланиш халқимизни сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб, оиламизнинг тўкин турмуш кечиришида муҳим ўрин тутмоқда.Вилоятда бу йил баҳорда фермер ва томорқа эгалари эртаги пиёздан 160 минг тоннадан ортиқ ҳосил олишни мўлжаллаяпти. Шунингдек, йиғиб олина
Манба: UzA.uz

Leave a Reply