Германия ҳукумати иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар режимидан жабр кўрган, ҳали ҳаёт бўлган поляк фуқароларига имкони борича тезроқ компенсация тўлаши керак. Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск Берлинда маълум қилди. ГФР канцлери Фридрих Мерц эса репарациялар масаласини ҳал қилинган деб ҳисоблашини айтди.
