
November 4, 2026
Татаристонда қолган ўзбекистонлик йўловчиларга қўшимча транспорт жўнатилди
12 кўришлар
Москвадан Тошкентга қараб ҳаракатланаётган ва Татаристонда тўхтатиб қолинган автобус йўловчиларини Ўзбекистонга қайтариш учун қўшимча автобус юборилди. Бу ёрдам Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳамда Россиядаги Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Жорий йилнинг 31 октябрь куни автобус Татаристонда тўхтатилиб, жарима майдончасига қўйилган эди. Натижада Ўзбекистон фуқаролари ўз саёҳатини давом эттира олмади ва ижтимоий тармоқларда видеомурожаат тарқалди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply