
November 3, 2026
Ўзбекистонда ўсимлик қолдиқларини ёққанлик учун жарима белгиланди
11 кўришлар
Миллий эколог қўмитаси далаларда стерня, тўкилган хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди. Бундай қоидабузарлик учун базавий ҳисоб миқдорининг 10 бараваригача, яъни 4,4 миллион сўмгача маъмурий жарима кўзда тутилган. Бу ҳақда идора хабар берди.
Ўсимлик қолдиқларини ёқиш вақтида ҳамога токсик моддалар ажралиб чиқади. Уларнинг орасида ис гази, азот оксидлари, азот диоксиди ва бенз(а)пирен бор.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply