
November 1, 2026
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Халқаро Нордик университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
11 кўришлар
Халқаро Нордик университети ректоri, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шерзод Мустафақулов ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур келишув журналист кадрлар маҳоратини ошириш ҳамда уларнинг малакасини юксалтиришга қаратилган.
Шунингдек, битим доирасида талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш ва соҳада замонавий медиа лойиҳаларини ривожлантириш масалалари кўзда тутилган. Томонлар бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва амалий натижаларга эришиш йўлида муҳим қадам ташладилар.
Манба: uza.uz

Leave a Reply