
October 26, 2026
Қозоғистонда уч яшар қиз тиш даволанишидан кейин комага тушиб қолди
10 кўришлар
Павлодар шаҳрида уч яшар қиз стоматолог ҳузурида бўлганидан кейин жонлантириш бўлимига тушиб қолди. Қариндошларининг сўзларига кўра, даволаш вақтида боланинг нафас олишида муаммолар юзага келган, бироқ шифокор муолажани тўхтатмаган. Ҳозирда қиз кома ҳолатида ётибди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди. Қариндошларининг сўзларига кўра, стоматологик муолажа вақтида қизнинг аҳволи кескин ёмонлашган: унинг нигоҳи ўзгарган ва нафас олиш муаммолари пайдо бўлган.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply