
October 26, 2026
Ўзбекистон Эронга нота юборди
9 кўришлар
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон томонига норозилик билдирди. Бунга Самарқанднинг форс цивилизацияси ва архитектураси қисми сифатида тилга олингани сабаб бўлди. Шу муносабат билан 23 октябрь куни Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий республика ТИВга чақирилиб, унга нота топширилди. Бу ҳақда ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Мазкур ҳолатга Эроннинг Арманистондаги элчихонасининг публикацияси сабаб бўлгани маълум қилинди.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply