
October 25, 2026
Тиббиёт кластери: онкология марказини барпо этиш лойиҳасининг навбатдаги босқичлари муҳокама қилинди
7 кўришлар
Пойтахтимизда Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда барпо этилаётган кенг кўламли тиббиёт кластери яна бир муҳим йирик объект билан бойийдиган бўлди. Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адиловнинг Кореянинг AUM & LEE Architects & Associates компанияси вице-президенти Ли Вон Сеок билан учрашувида бу борада тегишли келишувга эришилди. Учрашув давомида янги онкология марказини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичлари ва унинг ташкилий масалалари батафсил муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Манба: uza.uz

Leave a Reply