
October 23, 2026
Россияда вояга етмаган қиз билан жиноий алоқада гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
10 кўришлар
Россиянинг Астрахан вилоятида вояга етмаган қиз билан жиноий алоқага киришганлик иши бўйича қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли эркак Қораўзак автомобиль ўтказиш пункти орқали Россиядан чиқиб кетишга уринган вақтида тўхтатилган.
Маълум қилинишича, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон тергов органлари томонидан эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Ҳозирда у Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини кутмоқда.
Манба: nuz.uz

Leave a Reply