Day: June 13, 2026

Ёш китобхонлар интеллектуал беллашувда синовдан ўтди
Сирдарё вилоятида „Энг фаол ёш китобхон“ кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда вилоятнинг турли ҳудудлари ва соҳаларидан сараланган 25 нафар ёш ишчи-ходим иштирок этди. Ушбу танловда ёш китобхонлар о‘зларининг билим-донишлари ва интеллектуал қобилиятларини намоиш этдилар. Танловда қатнашганларга
